АсосийЖамият

Навоийда мактаб директори икки нафар ўқувчини ўласи қилиб калтаклади

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

'Навоийда мактаб директори икки нафар ўқувчини ўласи қилиб калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактаб директори ўқувчиларни барчани олдида калтаклаганлиги акс этган видеоёзув тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактаб директори  10-синф ўқувчилари Н.Т, А.А ларни гўёки тартибга чақириш важи билан калтаклаб, ўқувчилар танасининг турли қисмларини муштлаб, оёқлари билан тепиб дўппослаган.

“Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,—дейилади хабарда.

Шунингдек, ўқувчиларга етказилган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинлангани қўшимча қилинган.

    Бошқа янгиликлар