АсосийДунё

Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади

Эълон қилинишича, бу қарор шахмат ўйинни исломга зид деб билгани туфайли қабул қилинган.

'Афғонистонда Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади'ning rasmi

Толибон ҳукумати шахматни тақиқлади. Эълон қилинишича, бу қарор шахмат ўйинни исломга зид деб билгани туфайли қабул қилинган.

Афғонистонда ҳокимликни қўлга олган Толибон ҳаракати мамлакатда шахмат ўйнашни ва турнирлар ўтказишни манъ қилди. Расмий маълумотларга кўра, бу қарор шахматнинг "ислом қонунларига зид" ва "таваккалчилик ва қимор ўйини" сифатида қаралгани билан боғлиқ.

Афғонистон Шахмат Федерациясининг ифодасича, шахматни тақиқлаш мамлакатдаги барча шахмат клубларининг ёпилиши ва мусобақаларнинг тўхташига олиб келди. Федерация раҳбарлари: "Бу қарор минглаб шахматчилар, жумладан болалар ва аёллар, ўзларининг севимли ўйинидан маҳрум қилди", – деб эътироз билдирди.

Толибоннинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича вазири Муҳаммад Халид Хандания: "Шахмат ва бошқа ақл ўйинлари инсонларнинг вақтини беҳуда сарфлайди, иродасини сустиради ва исломтаълимотга зиддир", – деб изоҳ берди. У шунингдек, бу қадам "жамиятни имоний ва маънавий жиҳатдан тозалаш" учун кўрилганини таъкидлади.

Халқаро шахмат жамоатчилиги эса бу қарорни кескин танқид қилди. Халқаро Шахмат Федерацияси (FIDE) Афғонистондаги вазиятни "инсоний ҳуқуқларнинг жиддий бузилиши" деб баҳолади. FIDE президенти Аркадий Дворкович: "Шахмат – бу тинчлик ва ақл ўйинидир. Уни тақиқлаш дунёнинг ҳеч қаерга мос келмайди", – деди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон 2021 йилда ҳокимиятни қўлга олгандан сўнг мамлакатда мусиқа, спорт турлари (аёллар учун) ва санъатнинг кўп шаклларини хам манъ қилган. Шахматнинг тарихий жараёнига қараганда, Афғонистонда бу ўйин асрлар давомида машҳур бўлиб келган, айниқса Кобул ва Ҳирот шаҳарларида кенг тарқалган.

Ҳозирги пайтда Афғонистонлик шахматчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши хам хавф остида. FIDE маълумотларига кўра, мамлакатнинг 50 дан ортик профессионал шахматчиси халқаро рейтингларда фаол бўлиб, уларнинг иштирокисиз турнирларнинг сифати пасайиши мумкин.
Афғонистондаги шахмат ҳаваскорлари бу тақиқни бекор қилиш учун имзо тўплаш ва норозилик билдириш каби қонунний имкониятларни излашмокда. Бироқ  Толибон ҳукуматининг қаттиқ куролли назорати шароитида бу ишларнинг самарасига ишонч паст.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 21:09

    Суд Люксембургнинг Mediahuis медиахолдингига Усмоновни "Dilbar" яхтаси эгаси деб аташни тақиқлади

    Ушбу маълумотни, Люксембургдаги йирик медиахолдинг — Mediahuis Luxembourg назоратидаги нашрлар тарқатган.

    'Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 21:04

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солади

    Расмий маълумотларга кўра, бу каби хатти-ҳаракатлар авиация қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

    'Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 18:54

    Ҳиндистон ва Покистон армияси раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди

    Бу суҳбат икки ядровий давлат ўртасидаги кескин тўқнашувлардан сўнг илк бор амалга оширилди.

    'Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 15:35

    Мубашшир Аҳмад ҳибсга олинди

    У тўрт кун аввал Истанбулнинг Баҳчешеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган.

    'БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 14:36

    БААда ажрашиш учун 100 миллион миқдорда товон пули белгиланди

    Бу миқдор Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

    'Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?'ning rasmi

    Дунё 12.05.2025 11:44

    Варшавадаги ёнғинга Россия алоқадорми?

    Полша бош вазири Доналд Туск ушбу ҳодиса ортида Россия махсус хизматлари турганини билдирган.