АсосийЖамият

Андижонда шаҳар суди раиси пора билан қўлга тушди

Суд раисига нисбатан бир нечта моддалар билан жиноят иши очилди.

'Андижонда шаҳар суди раиси пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Тошкентда Андижон вилояти Хонобод шаҳри суди раиси Ю.Э 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю.Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинган.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю.Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судьялик ваколати тўхтатилган.

"Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди"— дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар