8 май куни "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони [ПФ-85-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;
- ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
- 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.
2025 йил 1 июндан бошлаб:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
- субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
- жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.
Шунингдек, "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.