Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувлар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш доирасида ўтказилган.
Жумладан:
- ХХР раиси Си Цзиньпин;
- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;
- Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
- Вьетнам Компартияси марказий қўмитаси бош котиби То Лам;
- Сербия президенти Александр Вучич;
- Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан норасмий учрашувлар ўтказилган.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига биноан Москвада 8—9 май кунлари бўлади. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Ушбу парадда 20 дан ортиқ хорижий давлатлар раҳбарлари қатнашади.