АсосийЖамият

Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

'Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 апрелидан 6 майига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган Нурота тоғ тизмасида олиб борилган дала тадқиқот-қидирув ишларида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Хусусан, Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврига оид ибтидоий кишиларнинг яшаш макони қайд этилган. Изланишларнинг дастлабки таҳлиллари бу ҳудудда минг йиллар аввал инсонлар доимий ёки мавсумий истиқомат қилганини кўрсатмоқда.

Қоропчи қишлоғининг шимолий этакларида эса неолит даврига мансуб иккита янги макон аниқланган. Топилган манзиллар инсониятнинг деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.

Ёнбоштут қишлоғининг шимолида жойлашган “Бешбулоқ” номли макон ҳам неолит даврига тегишли бўлиб, бу ерда қадимги жамиятларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётига доир излар топилган.

Агентликка кўра, мазкур археологик топилмалар Ўзбекистон ҳудудида энг ибтидоий одамларнинг яшаш тарихини ўрганишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Келгусида топилмаларнинг илмий таҳлиллари асосида каталоглар, мақолалар ва кўргазмалар тайёрланиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ортиқхўжаев янги лавозимда'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Ортиқхўжаев янги лавозимда

    Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди.

    '"Тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз"'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:23

    "Тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз"

    Президент ёрдамчиси барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 июндан кучга киради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:43

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 июндан кучга киради

    Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади.

    'Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:02

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

    Ўзбек халқининг уруш йилларидаги жасорати халқаро ҳамжамиятда кенг эътироф этилмоқда.

    'Тошкентда шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентда шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит қамалди

    Унга 26 миллион 250 минг сўм жарима ҳамда 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    'Самарқандда 3 қаватли уй портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    Самарқандда 3 қаватли уй портлади

    Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди.