Жорий йилнинг 21 апрель куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот тадбирида ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратиш вазифаси қўйилган эди.
Шу мақсадда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан соҳанинг етук мутахассислари, рассом, дизайнер, аниматор, видеограф, фотограф ва контент яратувчилар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув тренинги давомида:
• Сунъий интеллект ёрдамида лойиҳалар ишлаб чиқиш,
• Анъанавий ва рақамли рассомчилик,
• Анимациялар яратиш,
• Медиа — видео ва фотолар устида ишлаш,
• Экология йўналишларида малакали ментор ва экспертлар томонидан дарслар ўтказилмоқда.
Машғулот жараёнлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Ренессанс” болалар оромгоҳида ташкил этилди, жараёнлар 9 майга қадар давом этади.
Бундан кўзланган мақсад – болаларда миллий қадриятларга ҳурмат ва миллий ўзликни англаш ҳиссини шакллантиришга қаратилган миллий медиа маҳсулотларини яратишдан иборат.
Тадбир доирасидаги маҳорат дарсларида “DIP animation”, “Lola animation” каби йирик брендлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқот тадбирлари ҳам ўтказилди.
Маълумот ўрнида: машғулотларда соҳадаги тажрибаси ва ютуқларига кўра саралаб олинган 150 нафарга яқин ёш иқтидорлар қатнашишмоқда.