АсосийЖамият

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди

Президент Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллардан ва юбилей медаллари топширилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

Президент айни пайтда изтиробли дамларда инсониятни фашизм балосидан халос этишга муносиб ҳисса қўшган қаҳрамон аждодларимизни ёд этиб, уларнинг ёрқин хотираси олдида таъзим қилишини маълум қилди.

Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни қуришда дуо ва маслаҳатлари билан фаол иштирок этиб келаётган уруш ва меҳнат фахрийларига қутлов ва ташаккур изҳор этди.

- Ушбу айёмда мустақиллик йилларида Ватан озодлиги, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жасур ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш «барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Башарият тарихидаги энг даҳшатли қирғин бўлган Иккинчи жаҳон уруши дунё халқлари, жумладан, эл-юртимиз бошига солган оғир мусибатлар, мислсиз кулфат ва йўқотишлар ҳеч қачон унутилмайди. Бу — замон ва макон чегарасини билмайдиган чинакам мардлик ва қаҳрамонлик солномасидир. Бундай муаззам, шонли зафарга муносиб ҳисса қўшган матонатли халқимиз билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди, — қайд этди у.

Шавкат Мирзиёев уруш йилларида ўзбекистонликлар кўрсатган хизматларни таъкидлади ва «ҳар қандай вазиятда ҳам инсоний эътиқодига содиқ қолган олижаноб ва бағрикенг халқимизнинг буюк гуманистик фазилатларига таҳсин ва тасаннолар» айтди.

Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг доллар миқдорида, ушбу тоифага тенглаштирилган шахсларга 25 миллион сўм, меҳнат фронти қатнашчиларига 3 миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари ва «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» юбилей медаллари топширилди. Уруш фахрийлари ва ногиронлари учун тиббий ва ижтимоий хизматлар, жумладан, патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Улар ўз хоҳишларига кўра санаторийларда даволанмоқда.

Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисмлар раҳбарлари иштирокида уруш ва меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур кўмак ва ёрдамлар кўрсатилмоқда.

- Албатта, биз бугунги тинч, озод ва эркин ҳаёт учун ўзининг азиз жонини ҳам аямасдан курашган бундай фидойи инсонларнинг олдида доимо қарздормиз. Улар бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг меҳрини, эътиборини ҳис қилиб яшайдилар, — дейилади табрикда.

Президент ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда ёшларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, диёримиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро аҳиллик ва тотувликни асраш йўлида қаҳрамон ота-боболаримизнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида кўрсатган сабот ва матонати биз учун ҳамиша ибрат мактаби, куч ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нетаньяху тирик'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Нетаньяху тирик

    У хавфсизлик бўйича ёпиқ учрашув ўтказди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

    2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.