АсосийСпорт

“PSJ” “Арсенал”ни яна мағлуб этди

Жамоа Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди

'“PSJ” “Арсенал”ни яна мағлуб этди'ning rasmi

"UEFA” Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичи доирасида 2025 йилнинг 7 май, чоршанба куни Парижда “ПСЖ” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасида жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашувда Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 27-дақиқада Фабиан Руис томонидан очилди — 1:0. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи таймда “PSJ” устунликни янада оширди: 72-дақиқада Ашраф Ҳакими рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини финалга янада яқинлаштирди — 2:0.

Аммо “Арсенал” ҳам бўш келмади. 76-дақиқада Букайо Айоинка ҳисобни қисқартирди — 2:1. Шунга қарамай, лондонликлар вазиятни ўзгартира олмади ва якунда умумий 3:1 ҳисобида парижликларга мағлуб бўлди.

Шу тариқа, “PSJ” Chempionlar Лигаси финалига йўл олди. Парижликлар 30 май куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинда “Inter” билан куч синашади.

    Бошқа янгиликлар