АсосийЖамият

Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин

Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди.

'Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин'ning rasmi

Бугун, 7 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар кенг муҳока қилинди .

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бугунги очиқлик сиёсати даврида интернет ва ижтимоий тармоқлар фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланиб бормоқда. 

Шу нуқтаи назардан, онлайн-платформаларнинг қулайликлари билан бир қаторда таҳдидларини ҳам инобатга олган ҳолда Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун асосида аниқ механизмлар билан мустаҳкамлаб қўйишнинг аҳамияти таъкидланди.

Давра суҳбати давомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари маълум қилишича, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертларининг ўрганишлари ва изланишлари, таҳлиллари асосида ҳамкорликда соҳани тартибга солишда тўғридан-тўғри амал қилувчи яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва бошқа турли ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра онлайн-платформалар ахборот соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилади. Шунингдек, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши энг аввало:

Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчиллик таъминланади;

  • онлайн-платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартлари белгиланади, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имконияти яратилади;
  • ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн-платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади;
  • интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмлар яратилади;
  • фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имконияти яратилади.

Мутахассисларнинг эътирофича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.

Давра суҳбатида лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

    Жаркханд штатининг бир неча ҳудудида одамларга ҳужум қилган ёввойи фил ҳали ҳам қидирилмоқда.

    'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

    Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

    'Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади.

    'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

    'Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:08

    Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ҳудудида давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.