АсосийЖамият

Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди

Яна бир ўринбосар Олим Омонов эса 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

'Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди'ning rasmi

Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Даврон Султанов, Фаррух Шарипов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент 7 май куни ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Мазкур тадбирда давлат раҳбари соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олим Омоновни 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирди.

Прездиент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилган.

Тошкент шаҳрида 2024 йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолган.

"Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз", — деди президент.

Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий "электрон рецепт"ни ҳам ишга тушира олмаган. "Электрон поликлиника", "Электрон шифохона"ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.

"Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди", — деди давлат раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энергия тарифлари ўзгарди: янги нархлар нималарни англатади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Энергия тарифлари ўзгарди: янги нархлар нималарни англатади?

    2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон энергетика бозорида янги босқич бошланмоқда — электр энергияси ва газ учун тарифлар қайта кўриб чиқилди.

    'Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди

    2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли сони 37 миллион 700 минг нафарга етди.

    'Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 22:05

    Ўзбекистонда блогерлик тартибга солиниши мумкин

    Қонунчилик палатасида ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни тартибга солиш бўйича норматив механизмлар муҳокама қилинди.

    'Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 21:27

    Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик юзасидан баёнот берди

    Ташқи ишлар вазирлиги давлатлар ўртасида кучайиб бораётган вазиятдан жиддий хавотирда эканини билдирди.

    'Мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиенаси бўйича баҳолаш тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 07.05.2025 17:56

    Мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиенаси бўйича баҳолаш тизими йўлга қўйилади

    "Тоза қўллар" дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди