АсосийДунё

Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Бундай ҳолатлар Эроннинг тоғли ҳудудларида тез-тез кузатилади.

'Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

Эрон ғарбидаги Кирмоншоҳ вилоятида кучли чақмоқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Алиризо Ҳайдарий маълум қилган, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Ҳайдарийнинг айтишича, чақмоқ уриш ҳолатлари вилоятнинг икки алоҳида ҳудудида қайд этилган. Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда хизматлар етиб борган ва жабрланганларга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълумот учун, Эрон тоғли ҳудудларида баҳор ва ёз ойларида чақмоқ уриш ҳолатлари тез-тез кузатилади.

    Бошқа янгиликлар