АсосийЖамият

3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

Ушбу кун муносабати билан Президент матбуот котиби журналистларга табрик йўллади.

'3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни'ning rasmi

“Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фикр эркинлигини таъминлаш, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлаш тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу стратегия инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат халққа хизмат қиладиган очиқ ва адолатли жамият қуришга қаратилган.

Кучайиб бораётган глобал таҳдидларга қарамасдан, биз демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқдамиз. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, зиддиятларнинг кескинлашуви ва дезинформациянинг кучайиши шароитида Ўзбекистон журналистика, холис мулоқот ва фикрлар хилма-хиллигини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш сиёсатига содиқ қолмоқда.

Афсус билан тан олиш керакки, бугунги кунда ҳатто анъанавий равишда демократия таянчи ҳисобланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлиги ғояси кўпинча сиёсий, тижорат ёки мафкуравий манфаатлар босими остида қолмоқда. Очиқ журналистика ўрнини нохолис ёндашув эгаллаб, "сўз эркинлиги" тамойили ўзининг асл қийматини тобора йўқотиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Халқаро ташкилотларнинг таҳлилларига кўра, 2025 йилда дунёдаги умумий вазият илк бор "мураккаб" даражага тушиб кетгани соҳадаги аҳволнинг тобора ёмонлашиб бораётганидан далолат беради.

Шу боис жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган, мулоқот очиқликка асосланадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш айниқса муҳимдир.

Бу кунда журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, операторлар, техник ходимларга - ҳар куни маърифат ва ахборот улашиш, воқеаларни холис ёритиш йўлида хизмат қилаётган барчага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз”.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:21

    Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди

    Улар бу ўсимликни тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.

    'Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:55

    Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида авиақатнов бошланди

    Қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    4 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 22:10

    2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

    Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.

    '"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 19:34

    "Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

    'Тошкентда "Orlando" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 16:59

    Тошкентда "Orlando" ёниб кетди

    Ёнғин сабаби аниқланмоқда.