АсосийСиёсат

“Нархи қиммат” — Шавкат Мирзиёев ички авиақатновлар ҳақида гапирди

Туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйиш топширилди.

'“Нархи қиммат” — Шавкат Мирзиёев ички авиақатновлар ҳақида гапирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда туризмнинг жадал ривожланиши учун энг катта тўсиқ бу — транспорт эканини айтди

Президентнинг қайд этилишича, маҳаллий рейсларнинг 95 фоизи “Ҳаво йўллари” ва Silk Avia авиакомпанияларига тўғри келади. Қолган 14 та рейсни 4 та маҳаллий авиакомпания амалга оширяпти. Сабаби, ички рейслар жозибадор эмаслиги учун хусусий компаниялар асосан хорижга қатнаяпти. Ички бозорда рақобат бўлмагани учун, Тошкент—Урганч йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат.

“Бу ҳолатда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳлар ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради”, деди президент.

Шу муносабат билан мутасаддиларга хусусий компанияларни жалб қилиб, Тошкентдан Урганчга қатновларни икки карра ошириш топширилди.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялашбўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтириштопширилди.

Йиғилишда айтилишича, Урганчга Россия, Туркия, Италия, Испания ва Франциядан авиақатновлар қўйилгани натижа берди. Лекин, рейс йўқлиги учун Германия, Хитой, араб давлатларидан минглаб турист йўқотиляпти. Мутасаддиларга Франкфурт, Урумчи, Пекин, Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейс қўйиш таклифини киритиш, туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.

    'Хоразмдаги шаҳарларда фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 14:58

    'Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудидаги 8 та қадимий қалъаларни ўзаро боғловчи тўрт кунлик “Қалъа тур” маршрути ишлаб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 12:42

    'Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди'ning rasmi

    Сиёсат 01.05.2025 18:00

    Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонаси ишга тушди

    Давлатимиз раҳбари шоурумда маҳсулот намуналарини кўздан кечирди, уларнинг сифатини ва дизайнини юқори баҳолади.

    'Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 01.05.2025 15:55

    Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

    Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда.