АсосийБу қизиқ

Майнинг дастлабки куни қандай об-ҳаво билан бошланади?

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмğир ёғиши мумкин. Ҳарорат 35 даража иссиқ бўлади.

'Майнинг дастлабки куни қандай об-ҳаво билан бошланади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 30 апрель куни учун об-ҳаво прагнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё билоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража  бўлади. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан  7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар