АсосийДунё

Туркия Покистонга ҳарбий самолёт жўнатди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро Кашмирда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт ортидан авж олди.

'Туркия Покистонга ҳарбий самолёт жўнатди'ning rasmi

Кеча, 27 апрель куни Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳарбий транспорт самолётлари Покистонга йўл олди. Бу ҳақда “The Daily Guardian” хабар берди.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда Туркиянинг бир неча ҳарбий транспорт самолётлари Покистонга жўнатилди. Уларнинг парвози “Flightradar” хизмати томонидан қайд этилган.

Покистонлик манбалар Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг 6 та С-130 ҳарбий-транспорт самолёти Исломободдаги ҳарбий базага қўнганини даъво қилмоқда.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро Кашмирда 26 кишининг ҳаётига зомин бўлган теракт ортидан авж олди. 22 апрель куни бир гуруҳ қуролланган жангарилар сайёҳларга ҳужум қилган.

Ҳиндистон ҳукумати фожиа ортида расмий Исломобод турганини иддао қилмоқда. Ҳиндистон дипломатлари мамлакатдан чақириб олинди ва чегарада мунтазам отишмалар бошланди.

Покистон Ҳиндистон билан чегарага ҳарбий техникани кўчиришни бошлади: Ҳиндистон чегарасидан 80 км узоқликда Ҳақиқий назорат чизиғи томон Покистон армиясининг ўнлаб SH-15 155 мм ўзиюрар қуроллари аниқланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:37

    Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

    Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

    'Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:40

    Москвада МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилди

    Форс кўрфазидаги кескинлик муҳокама қилинди.

    'Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:32

    Доғистонда кучли кўчки: қишлоқ уйлари вайрон бўлди

    Кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган табиий офат катта ҳудудни қамраб олган.

    'Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:53

    Қозоғистонда яшаш рухсатномаси учун қозоқ тилини Б1 даражада билиш талаб қилинмоқда

    Янги тартиб тафсилотлари яқин кунларда расмий манбаларда эълон қилиниши кутилмоқда.

    'ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:54

    ЕИ Украинага 90 млрд евро кредит ажратишни бошлайди

    Иккинчи чоракдан молиявий ёрдам босқичма-босқич берилиши кутилмоқда, шу билан бирга Россия ҳужумлари кучаймоқда.

    'Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади'ning rasmi

    Дунё 16.04.2026 13:36

    Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

    Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.