АсосийЖамият

Вазир Тошпўлатов Бухоро ИИБнинг 10 га яқин амалдорни ишдан олди

Азиз Тошпўлатовнинг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи лавозимидан озод этилган.

'Вазир Тошпўлатов Бухоро ИИБнинг 10 га яқин амалдорни ишдан олди'ning rasmi

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг буйруғи билан Бухоро вилояти ИИБнинг бир қанча мансабдори ишдан олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Tez қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Tez қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар