АсосийДунё

Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди

Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.

'Россия Украинага ракета ҳужуми уюштирди'ning rasmi

13 апрель эрталаб Россия томонидан Украинанинг Суми шаҳрига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, 83 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Игор Клименко маълум қилди, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

Зарбалар оқибатида ўнлаб бинолар вайрон бўлган, маҳаллий тармоқларда ёнаётган машиналар ва транспорт воситаларининг видеолари тарқалди.

Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳужумни "оддий одамларнинг тинч ҳаётига қилинган зарба" дея баҳолаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

"Бу ҳужум якшанба куни — одамлар дам оладиган, черковларга борадиган пайтда рўй берди", — деди у.

Зеленский, шунингдек, АҚШ, Европа ва бошқа давлатларни Россиянинг бу ҳаракатларига кескин ва қатъий жавоб қайтаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, Россияга қарши реал босим бўлмас экан, уруш тугамайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:37

    Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий халқ йиғинида мамлакатнинг ядровий давлат мақоми мутлақо қайтарилмас эканини таъкидлади.

    'Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    Колумбияда 125 киши бўлган ҳарбий самолёт қулади

    Ҳалокат оқибатида 66 киши ҳалок бўлган.

    'Трамп Эрон билан музокарада келишувга эришдими?'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 15:19

    Трамп Эрон билан музокарада келишувга эришдими?

    Ҳолат бўйича, Америка етакчиси маълумот берди.

    'Эронда 19 ёшли курашчи осиб ўлдирилди'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 12:14

    Эронда 19 ёшли курашчи осиб ўлдирилди

    Эрон ёшлар терма жамоасининг 19 ёшли курашчиси Солиҳ Муҳаммадийга нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди.

    'Ички ишлар вазири чеккани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 11:11

    Ички ишлар вазири чеккани учун жаримага тортилди

    Қирғизистон Ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков жамоат жойида сигарет чеккани учун жаримага тортилди.

    'Пашинян метродаги аёл билан баҳслашиб қолди'ning rasmi

    Дунё 23.03.2026 05:52

    Пашинян метродаги аёл билан баҳслашиб қолди

    Бош вазир кейинчалик ундан узр сўради.