АсосийЖамият

Туркияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Туркияда бўлиб турган ва Туркияга бораётган ўзбекистонликлар жиддий огоҳлантирилди.

'Туркияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Туркиядаги ва Туркияга бораётган ўзбекистонликлар ёлғон иш таклифларига ишонмасликка чақирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда. Ушбу шахслар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, ўзбекистонликларни оғир аҳволга солмоқда.

Ноқонуний меҳнат фаолиятини бошлаганлар ёки фирибгарлар томонидан алданганлар қуйидаги муаммоларга дуч келиши мумкин:

Иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги;

Иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши;

Иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат;

Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар;

Туркияга боргандан сўнг аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пул ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши.

Юқоридаги ҳолатларда ўзбекистонликлар ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади. Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома – иш рухсатномасига (Çalışma İzni) эга бўлишлари шарт.

Шунингдек, иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги (www.migration.uz) (http://www.migration.uz/) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилиш, Туркияга ноқонуний йўллар билан бормаслик ва ишончсиз шахсларга пул бермаслик, иш шароитлари, рухсатномалар ва маош бўйича расмий ҳужжат талаб қилиш сўралади.

“Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан эҳтиёт қилинг! Ишга фақат расмий йўллар билан жойлашинг!”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

    Аввалроқ, Самарқандда 3 қаватли уйда портлаш содир бўлгани, ҳодиса оқибатида 6 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    'Ўзбекистонда 3,1 магнитули зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:25

    Ўзбекистонда 3,1 магнитули зилзила содир бўлди

    Эпимарказда зилзиланинг сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган.

    'Андижон вилояти ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани ҳақиқатми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:14

    Андижон вилояти ҳокими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани ҳақиқатми?

    Вилоят ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга изоҳ берди. Унга кўра...

    'Жиззахда одамларни Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:51

    'Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Бугун ҳарорат 37 даражагача кўтарилади

    11 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкент вилоятида "Damas" пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 10.05.2025 21:39

    Тошкент вилоятида "Damas" пиёдани уриб юборди

    Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.