АсосийСаломатлик

Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли

Хўш, унинг қандай турлари бор ва нимаси билан хавфли?

'Гепатит касаллиги асоратлари билан хавфли'ning rasmi

Халқ орасида “сариқ касаллиги” деб номланувчи вирусли гепатит ўткир юқумли хасталик ҳисобланади.

ССВ матбуот хизмати касалликнинг турлари ва хавфлари ҳақида мутахассис жавобини берди.

Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори Гулноза Қурбоновага кўра, гепатит юқумли хасталик бўлиб, унинг асосан А, В, С, Д, Е турлари бор. Касаллик клиник кечиши ва асоратлари билан бир-биридан фарқ қилади. Юртимизда эса унинг A, B, C турлари кўп учрайди.

Мисол учун, гепатит А вируси тоза ювилмаган қўллар сабабли юқади ва асосан болалар ўртасида тарқалади. Шу боис бу хасталикнинг яна бир номи “ифлос қўллар касаллиги” ҳам дейилади. Вирус, асосан, кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда бемор билан мулоқотда бўлиш орқали юқиши мумкин.

Шунингдек, гепатит В ушбу хасталик турлари орасида энг хавфлиси бўлиб, ҳар йили дунёда минглаб инсонлар мазкур вирус туфайли вафот этади. Касалликнинг С тури эса кўпинча жигар циррози ёки саратонга сабаб бўлувчи хавфли хасталик ҳисобланиб, уни шифокорлар “мулойим қотил” деб ҳам атайди. Боиси унинг ривожланиш даврида беморда ҳеч қандай салбий ўзгариш кузатилмайди.

Касалликнинг В, С, Д турлари, асосан, қон орқали юқади. Вирусли гепатит кўпинча ҳолсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг ўнг соҳасида оғриқ, тери ранги ва кўз ичи сариқ рангда бўлиши, пешоб рангининг ўзгариши каби симптомлар билан кечади.

Вируснинг юқиш хавфи унинг яширин, бошланғич даврлари ва сариқлик белгиларисиз кечадиган турларида юқори бўлади. Бунда бемор ўзи билмаган ҳолда яқинлари ва оила аъзоларига касалликни юқтириши мумкин.

Гепатит билан хасталанганлар тўлиқ ва ўз вақтида даволанмаганда сурункали гепатит ва жигар циррози каби оғир асоратлар юзага келади. Шу боис юқоридаги белгилар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Хасталикка чалинмаслик учун, энг аввало, соғлом турмуш тарзига риоя этиш зарур. Қолаверса, шахсий гигиена қоидаларига, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш жараёнларида санитария-эпидемиологик қоидаларга амал қилиш лозим. Шунингдек, гепатит ҳаво орқали юқиш хусусиятига эга эканини инобатга олиб, шифокорлар ундан ҳимояланишнинг энг самарали усули сифатида эмланишни тавсия этади. 

Шу боис бугун мамлакатимизда Миллий эмлаш календарига асосан касалликнинг В турига қарши бепул эмлаш ишлари йўлга қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    Саломатлик 17.01.2026 15:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.

    'Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди'ning rasmi

    Саломатлик 24.11.2025 20:02

    Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди

    Бу касаллик одатда боланинг организми ва миясида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, оғир ҳолларда эса беморлар 20 ёшга етмай ҳаётдан кўз юмади.

    'Дунёда илк бор парранда гриппидан одам ўлими қайд этилди'ning rasmi

    Саломатлик 24.11.2025 04:11

    Дунёда илк бор парранда гриппидан одам ўлими қайд этилди

    АҚШда паррандалар орасида учрайдиган H5N5 штамми биринчи марта инсон ҳаётига зомин бўлди.

    'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.11.2025 08:29

    Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

    20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 20:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 12:07

    Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?

    Янги тадқиқот мунтазам равишда мусиқа тинглаш ёки мусиқа асбобларини чалиш одамларда когнитив функцияларнинг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беришини кўрсатди.