АсосийСиёсат

Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади

“Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган”, - деди Президент кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувда.

'Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади'ning rasmi

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Президентимиз 2025 йил учун соҳадаги асосий мақсад ва вазифаларга тўхталди. Булар:

– кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини 55 фоизга кўтариб, 70 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш;

- янги бозорларга кириб боришда транспорт, сертификат ва стандарт масалаларига кўмаклашиб, кичик бизнес экспортини ўтган йилги 9 миллиарддан 12 миллиард долларга олиб чиқиш;

-  ичимлик суви, канализация, йўл, қурилиш, коммунал хўжалик, етказиб бериш, утилизация, миграция, маданият ва ижтимоий хизматларда кичик бизнес улушини 2-3 карра ошириш;

- 1,5 миллион доимий иш ўрни ташкил қилиб, соҳада банд аҳоли улушини 75 фоизга етказиш;

- 100 нафардан кўп ишчиси бор корхоналарни 4 мингтага олиб чиқиш;

- кичик бизнесда янги 100 та бренд маҳсулот чиқаришни йўлга қўйиш;

- кичик бизнес иштирокида 200 та стартап лойиҳаларни молиялаштириш.

Президент соҳа учун янги ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий экспертлар билан катта дастур ишлаб чиқилди. Бунга 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 10 миллиард доллар ажратилади.

"Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган",

 - деди давлатимиз раҳбари.

Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади. 

Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади. 

"Уй-рўзғор ва фарзанд тарбиясидан ортиб, тадбиркорлик билан одамларни ишли, даромадли қилаётган аёлларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди",

 - деди Президент.

Бу йилдан кичик бизнесга 300 миллион сўмгача кредит бериш бошланди. Эндиликда бир йилда йириклашиб, кичик ёки ўрта корхонага айланган тадбиркорларга шуни 150 миллион сўми гаровсиз берилади. Худди шундай, оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. 

Мутасаддиларга олдинги кредитидан кечиккан қарзи бўлмаган тадбиркорларга янги имтиёзли кредит олиш имконини яратиш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 08:46

    Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

    Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.