АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз муносабати билан бир-бирларини табриклади.

'Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган баҳор айёми - Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Шу кунларда Қозоғистон шаҳарларида ўтаётган қўшма маданий-гуманитар тадбирларга юксак баҳо берилди.

Етакчилар бўлажак олий ва юқори даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини, шу жумладан "Марказий Осиё плюс" форматидаги саммитларга тайёргарликни кўриб чиқдилар.

    Бошқа янгиликлар