АсосийЖамият

Тошкентда иситиш мавсуми бугундан якунланади

Ҳокимлик хабарига кўра, айни пайтдаги об-ҳаво иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

'Тошкентда иситиш мавсуми бугундан якунланади'ning rasmi

Тошкентда иситиш мавсуми бугундан якунланмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди. 

Қайд этилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди.

Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19°C  ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушмаяпти.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22°C, кечаси эса +10°Cдан юқори бўлади.

Айни пайтнинг ўзида ҳам пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

"Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар