АсосийСаломатлик

Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?

Хўш, бу қанчалик тўғри ва мутахассисларнинг бу борадаги фикрлари қандай?

'Гаджетлар кўз саратонига олиб келадими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда юртимизда болалар орасида кўз саратони билан касалланиш ҳолатлари ошганлиги ва бунга улар кўп вақтини сарфлайдиган гаджетлар сабаб бўлаётганлиги келтирилган хабарлар тарқалмоқда.

ССВ матбуот хизмати ушбу хабарларга ойдинлик киритди.

 — Асосий масалага тўхталишдан олдин онкологик касалликлар ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланиб бораётганини айтиш жоиз, — дейди Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Икрамов. — Буни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумоти ҳам тасдиқлайди. Яъни онкология ташхиси қўйилгандан кейинги бир йил давомида ҳар учинчи бемор оламдан ўтар экан. Кўриниб турибдики, масала чиндан ҳам жиддий.

Сўнгги 10 йилликда ўсма касалликлари сезиларли даражада кўпайди, шу жумладан, кўрув аъзосининг онкологик хасталиклари ҳам. У умумий ўсма касалликларининг бир фоизини ташкил этиши бизни хотиржам қилмаслиги керак. Негаки, бугун дунёда ҳар 100 минг кишига салкам 4 та шу турдаги касаллик тўғри келади.

Энди асосий масалага ўтамиз. Кўз ўсма касалликларининг ортишида доимий ҳамроҳимизга айланиб бораётган гаджетларнинг улуши каттами?

Германиянинг Эссен университети мутахассислари бу саволга йўқ, деб жавоб берган.

 Гап шундаки, улар 2020 йилда COVID-19 пандемияси муносабати билан ўтказган илмий тадқиқот давомида мобиль телефонлар ва бошқа гаджетлар инсон кўрув аъзоси нурланиши ва онкологик касалликларга олиб келмаслиги исботланди.

Кўз саратонига олиб келадиган асосий омиллар қуйидагилардан иборат:

  •  ирсий хасталиклар,
  • экологиянинг зарарли таъсири, 
  • айрим вирусли касалликлар. 

 Аммо, болалар, айниқса, уларнинг ота-оналари гаджетлар кўз саратони касаллигига умуман сабаб бўлмас экан, дея хотиржамликка берилмасликлари керак. 

 Гаджетлардан узлуксиз фойдаланиш алал-оқибат турли хасталикларга, жумладан, кўз ўсмасига олиб келиши мумкинлигини тушуниш учун соҳа мутахассиси бўлиш шарт эмас.

 Кейинги пайтда “қуруқ кўз” синдромининг сезиларли даражада кўпайиб бораётгани ҳам барчамизни ҳушёр тортириши зарур. 

 Шулардан келиб чиқиб, офтальмологларнинг кўрсатмасига амал қилиш, болаларнинг кунига 2 соатдан ортиқ гаджетлар билан шуғулланишига йўл қўймаслик, иш жараёни компьютер билан боғлиқ бўлган инсонларга эса кўз устки қисмини “намлантирувчи” махсус препаратлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Умуман олганда, ҳозирги ахборот технологиялари даврида гаджетлардан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Аммо меъёрни билиш ва шунга амал қилиш ўзимиз ва саломатлигимиз учун зарур.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    Саломатлик 17.01.2026 15:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.

    'Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди'ning rasmi

    Саломатлик 24.11.2025 20:02

    Калифорниялик бола дунёда илк маротаба ген терапиясини қабул қилди

    Бу касаллик одатда боланинг организми ва миясида қайтарилмас ўзгаришларга олиб келади, оғир ҳолларда эса беморлар 20 ёшга етмай ҳаётдан кўз юмади.

    'Дунёда илк бор парранда гриппидан одам ўлими қайд этилди'ning rasmi

    Саломатлик 24.11.2025 04:11

    Дунёда илк бор парранда гриппидан одам ўлими қайд этилди

    АҚШда паррандалар орасида учрайдиган H5N5 штамми биринчи марта инсон ҳаётига зомин бўлди.

    'Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди'ning rasmi

    Саломатлик 20.11.2025 08:29

    Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: аҳолига ниқоб тақиш тавсия этилди

    20 ноябрь куни тонгдан бошлаб Тошкентда ҳаво сифати кескин ёмонлашди.

    'COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 20:05

    COVID-19 вакциналари саратон даволашда ёрдам берадими?

    Вакцина олган айрим саратон беморларининг яшаш муддати икки баравар ошгани аниқланди.

    'Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?'ning rasmi

    Саломатлик 16.11.2025 12:07

    Мусиқа мияни қаришдан ҳимоя қилишини биласизми?

    Янги тадқиқот мунтазам равишда мусиқа тинглаш ёки мусиқа асбобларини чалиш одамларда когнитив функцияларнинг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беришини кўрсатди.