АсосийДунё

Трамп Европа спиртли ичимликларига бож белгилаш билан таҳдид қилди

Агар АҚШ вискиларига қўйилган 50 фоизлик бож бекор қилинмаса, Европа ичимликларига 200 фоизлик бож жорий қилишмоқчи.

'Трамп Европа спиртли ичимликларига бож белгилаш билан таҳдид қилди'ning rasmi

Трамп АҚШ вискисига қўйилган тарифларга жавобан Европа спиртли ичимликларига бож белгилаш билан таҳдид қилди. 

"Дунёдаги энг тажовузкор солиқ ҳамда тариф тузилмаларидан бири бўлган Европа Иттифоқи, фақатгина АҚШдан фойдаланиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, яқинда виски спиртли ичимликларига 50 фоизлик божни жорий қилди. Агар бу тариф зудлик билан бекор қилинмаса, Қўшма Штатлар тез орада Франция ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлардан келтирилаётган барча вино, шампан ва алкогол маҳсулотларига 200 фоизлик тариф жорий этади. Бу АҚШдаги вино ва шампан бизнеси учун ажойиб янгилик бўлади", – деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

    Бошқа янгиликлар