АсосийЖамият

Тошкентда яна боғча тарбиячиси болани урди

Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

'Тошкентда яна боғча тарбиячиси болани урди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида тарбиячилар томонидан болаларга зўравонлик қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеода акс этган ҳолат ўтган йилнинг 18 декабрь куни Юнусобод туманининг Мойқўрғон маҳалласидаги “Little genius kindergarten” хусусий боғчасида рўй берган. Ўша кунги видеоёзувлар кузатилганида, тахминан соат 17:30 да тарбияланувчи Э.К. ўз гуруҳидаги М.Ф.ни қўли билан ургани сабабли тарбиячи Т.К. тарбияланувчи Э.К.нинг қўлига урган.

Бошқарманинг ёзишича, “Little genius kindergarten” оилавий корхонасининг 20 декабрдаги 30-сонли буйруғи билан тарбиячи Т.К. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва у ишдан бўшатилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 25-сонли давлат боғчасида ҳам тарбиячи болаларни калтаклагани аниқланганди

    Бошқа янгиликлар