АсосийЖамият

Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

Наманган шаҳрида автомашина бошқариб кетаётган пайтда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчига нисбатан маъмурий чора кўрилди.

Бу ҳақда ЙҲХХ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

Суриштирувлар давомида ушбу шахс Аббос Юсупов экани аниқланган. Унинг жамоат жойидаги ҳаракатлари бошқа ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Ҳуқуқбузар ўз қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, агар овоз кучайтиргич қурилмаси автомобилга доимий ўрнатилмаган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайди, деб ўйлаганини айтган.

Маълум қилинишича, Malibu автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилган, ҳайдовчи фойдаланган мегaфон эса далилий ашё сифатида олинган.

Суд қарорига кўра, ҳайдовчи 1,5 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

    Бошқа янгиликлар