АсосийЖамият

Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган.

'Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Панжоб штати Зиракпур шаҳрида 10 март куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.

Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган. Панжоб штатининг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Дипломатик ваколатхона марҳуманинг қариндошлари билан мунтазам алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни ҳам назоратга олингани билдирилган.

Элчихона T.M. (аёл)нинг яқинлари ва қариндошларига оғир жудолик муносабати билан ҳамдардлик билдириб, марҳуманинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилганини маълум қилди.

Дипломатик ваколатхона хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканини яна бир бор эслатиб, Ҳиндистонда мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларга консуллик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамларни тезкор кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди

    У харидорлардан олдиндан маълум миқдорда пул олиб, пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

    'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

    Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

    'Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:00

    Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди

    Икки вилоятдан 4 киши ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади

    Ўзгидромет 14 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2026 17:10

    Фарғонада Умрага ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    У фуқароларни турфирма орқали Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул олмоқчи бўлган.

    'Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди'ning rasmi

    Жамият 13.03.2026 16:50

    Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди

    Тошкентдаги хусусий клиникада бурун операцияси пайтида вафот этган 9 ёшли бола иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.