АсосийЖамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилади

Республикадан бир неча кунлик совуқ ҳаво массалари чекинади.

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўр, дам олиш кунлари республикамиздан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ оралиғида сақланиб, кундузи 7-12 даража илиққача кўтарила бошлайди, якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ-3 даража илиққача, кундузи 9-14 даража илиққача кўтарилади.

24-25 январда бази жойларда шамол 13-18 м/с гача тезликда эсади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тўгли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Пойтахтда: Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиққача, кундузи 11-13 даража илиққача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар