АсосийЖамият

Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди

Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.

'Фарғонадаги цехда ёнғин юзага келди'ning rasmi

Бугун, 21 декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар "Мустақиллик" МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги юзасидан ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарувчилар ҳодиса жойига 14:21 да етиб бориб, 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида бир нафар инсон воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар