АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Эр-хотин ва уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳалок бўлгани айтилмоқда.

'Тошкент вилоятида 3 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 19 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Фазогир” МФЙ Фазогир кўчаси 22-уй 4-хонадонда содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га хабар қилди. 

Аниқланишича, 1981 йилда туғилган эркак С.П. ва 1989 йилда туғилган аёли С.Н. шунингдек, 2016 йилда туғилган фарзанди М.Б. яшаш хонадонида вафот этган. 

Бўстонлиқ туман СТЕнинг дастлабки маълумотномасига кўра, С.Н. нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар