АсосийМаданият

Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди

Озодбек Назарбеков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.

'Озодбек Назарбеков "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" бўлди'ning rasmi

13 декабрь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Маданият вазири Озодбек Назарбековни қабул қилди.

"Халқларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилди ва бу ҳамкорликни мустаҳкамлашда маданият муҳим ўрин тутади", — деди Садир Жапаров.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 2025 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдирди.

Садир Жапаров Озодбек Назарбековни "Қирғизистон Республикаси халқ артисти" унвони билан тақдирлангани билан табриклаб, унинг мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.

"Ижодий йўлингиз кўпчиликни илҳомлантиради. 15 декабрь куни Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтадиган сизлар иштирокидаги мусиқий кеча умумий маданий ҳамжиҳатлигимизнинг яна бир ёрқин намунаси бўлади", — деди Қирғизистон Президенти Садир Жапаров.

Озодбек Назарбеков унинг фаолиятига берилган шараф ва юксак баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини алоҳида таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди'ning rasmi

    Маданият 04.07.2025 17:26

    Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди

    Дунё шоу-бизнесининг энг машҳур жуфтликлари фарзандларини уриш-жанжалсиз муҳитда тарбиялаш учун бу қарорга келганини айтган.

    '"Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса'ning rasmi

    Маданият 10.06.2025 17:26

    "Оскар" ҳам нажот келтирмаган қора танли актриса

    "Шамолда қолган ҳисларим" фильмидаги "Онахон"нинг оғриқли қисмати.

    'Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди'ning rasmi

    Маданият 06.06.2025 20:11

    Том Круз "Уддалаб бўлмас топшириқ"нинг сўнгги фильмидаги трюки билан Гиннесс рекордлар китобига кирди

    62 ёшли актёр ёнаётган парашютда сакраш саҳнаси учун 16 марта дубль қилган.

    'Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши'ning rasmi

    Маданият 02.06.2025 17:45

    Марказий Осиё модасининг қайта тикланиши

    Лондонда ўзбек миллий ва замонавий услубни уйғунлаштирган дизайнер эътироф этилди.

    'Бастакор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 31.05.2025 22:30

    Бастакор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди

    У ўз умрини санъатга бағишлаб, 300 дан ортиқ мусиқий асарлар яратган.

    'Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди'ning rasmi

    Маданият 30.05.2025 12:54

    Фаррух Зокировга Россиянинг “Дўстлик” ордени топширилди

    Орденни Россия Маданият вазири Ольга Любимова топширди.