Ўзбекистонда 10 ой давомида 50 ёш ва ундан катта ёшда турмуш қурганлар сони очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил январь-октябрь ойларида ФҲДЁ органларида жами 215 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Шулардан аҳолининг 50 ва ундан катта ёшда никоҳ қурганларнинг умумий сони 5314 нафарни ташкил қилади. Жинс бўйича тақсимланиши эса қуйидагича:
Эркаклар – 4 153 нафар
Аёллар – 1 161 нафар






