АсосийДунё

Россия ҳарбий кучларини Суриядан олиб чиқмоқда — ОАВ

Россиянинг Суриядаги ҳарбий-денгиз гуруҳи 5 та ҳарбий кема ва битта сув ости кемасидан иборат.

'Россия ҳарбий кучларини Суриядан олиб чиқмоқда — ОАВ'ning rasmi

Россия ҳарбий-денгиз кучларини Суриядан олиб чиқмоқда. Бу ҳақда Naval News хабар тарқатди. 

Маълум қилинишича, президент Башар Асадга мухолиф қуролли гуруҳларнинг олдинга силжиши фонида Россия Суриянинг Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасидан кемаларини олиб чиқишни бошлади. 

"2 декабр куни Россиянинг “Ельня” танкери базани тарк этди. Умуман олганда, Россиянинг Суриядаги ҳарбий-денгиз гуруҳи 5 та ҳарбий кема ва битта сув ости кемасидан иборат. Исёнчиларнинг олдинга силжиши туфайли Тартусдаги база хавфсизлиги учун таҳдид ортиб бормоқда", дея хабар қилди Naval News.

    Бошқа янгиликлар