АсосийЖамият

Газдан асоссиз қарзлар бекор қилинди

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган.

'Газдан асоссиз қарзлар бекор қилинди'ning rasmi

Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган.

Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига газ таъминоти бўйича келган мурожаатлардан бири "YUG SEVER STROY" МЧЖга тегишли бўлди, дейилади қўмита хабарида.

Ўрганишлар жараёнида "ZARBDORTUMANGAZ" газ таъминоти филиали томонидан мазкур МЧЖга 121 757 550 сўм миқдоридаги асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланди.

Натижада Махсус комиссия томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, "HUDUDGAZTA’MINOTI" АЖ ва "HUDUDGAZ JIZZAX" газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилиб, мурожаатда келтирилган 121 757 550 сўм маблағни тўлиқ "YUG SEVER STROY" МЧЖнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Бухоро вилоятида фуқаро А.Т. ҳудудий бошқармага мурожаат юбориб, ўзи истиқомат қилаётган уйда газ ҳисоблагич ишламаётгани, бу ҳақда хизмат кўрсатувчи корхонага мурожаат қилгани, шунга қарамасдан 18,7 млн сўм ҳисобланаётгани, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Ҳудудий бошқарманинг олиб борилган ўрганиш натижасида "BUXORO SHAHAR GAZ" газ таъминоти  филиали томонидан фуқарога ҳисоблагичи носозлиги ҳақида далолатнома тузилган,  асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, унинг фойдаланган газга тўлови  1,8 млн сўм ҳисобланиб,  ортиқча 16,9  сўм асоссизлиги сабабли истеъмолчининг ҳисоб варағидан чиқарилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёни ривожлантириш бўйича 2026 йилга вазифалар муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:26

    Қашқадарёни ривожлантириш бўйича 2026 йилга вазифалар муҳокама қилинди

    Президент бошчилигида ўтган йиғилишда вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш бўйича янги режалар кўриб чиқилди.

    'Тошкентда эркак танишини аёвсиз калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:18

    Тошкентда эркак танишини аёвсиз калтаклади

    Яккасарой туманида икки таниш ўртасидаги жанжал калтаклаш билан якунланди.

    'Навоийда Kia ва Chery тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Навоийда Kia ва Chery тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди

    Улардан 3 нафари бир оила аъзолари бўлган.

    'Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:01

    Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органларига хабар берилган ва ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда

    Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

    'Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан  асраш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:07

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан асраш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, айрим ҳудудларда қор ёғиши ортидан мутахассислар деҳқон ва фермерларга экинларни совуқдан ҳимоя қилиш чораларини тавсия қилди.