Пойтахтнинг “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби ўз ишини давом эттирмоқда. Пресс-клуб халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВлар, давлат ташкилотлари вакилларини бир майдонга жамлади.
Мосуд Маннон, Бангладеш халқ Республикаси элчиси:
— Бу тадбирни ёритиш катта эътибор талаб этади. Нафақат электрон ОАВ, балки босма даврий нашрлар ва онлайн журналистикада ҳам мазкур тадбир билан ҳамқадам бўлиш имкрнияти бор. Ўзбекистонлик журналистлар фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг малакаси, юқори маҳорати, бир сўз билан айтганда замонавийлиги кўриниб турибди. Мамлакатингиз журналистларидаги фаолликдан ўрнак олса арзийди, деб ўйлайман. Улар билан мулоқот менда илиқ таассурот қолдирди.





