DND инглиз-рус тилларидаги ахборот агентлиги бош муҳарри Иқрор Хорун Оға Самарқанд вилояти сайлов комиссияси раиси Фармон Тошев билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий ҳодиса Ўзбекистон Президенти сайлови куни муносабати билан сайлов участкаларидаги тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди.
“Ўзбек халқи 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларида Президентни сайлашга тайёр. Бу йилги сайловларда илк марта овоз бераётган сайловчилар ҳам талайгина.
Сўровнома натижаларига кўра, сайловчиларнинг 89 фоизи овоз бериш жараёнига ўз ҳайрихоҳлигини билдирган. Халқнинг ҳайрихоҳлиги эса мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг муҳим буржи ва масъулияти ҳисобланади,—дейди Хорун Оға,— Мен Самарқанддаги бешта асосий сайлов участкалари, жумладан Самарқанд давлат университетида ташкил этилган сайлов участкасига ташрифим чоғида Марказий сайлов комиссияси Президентлик сайловининг очиқ-ошкоралик руҳида ўтиши учун барча чора-тадбирларни амалга оширганининг гувоҳи бўлдим.





