АсосийСаломатлик

Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкин?

Барча ёш оналарни қизиқтирувчи ушбу саволга мутахассисдан тавсиялар.

'Бир ёшгача бўлган болаларга қандай қўшимча овқатлар бериш мумкин?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Фотима Абдураҳмоновнинг бир ёшгача бўлган болаларга бериладиган овқатлар ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Чақалоқ олти ойга тўлгач, шифокор тавсияси асосида унга она сутидан ташқари бўтқа, шарбат ва пюре кўринишида қўшимча озуқалар бериш мумкин. Сабаби тез ривожланаётган мурғак организмнинг эҳтиёжлари она сути билан тўла қопланмайди.

Гўдакни қўшимча таом билан она сутидан олдин озиқлантириш керак. Болага бундай егулик икки ҳафта давомида берилгач, учинчи ҳафтадан бир марталик қўкрак сути билан овқатлантириш ўрнига алмаштирилади. Улар таркиби сабзавот бўтқаларидан ташкил топган бўлиши лозим.

Даставвал, бўтқа оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик керакли миқдорга аста-секин етказилади. Шуни ёдда тутиш лозимки, бу ёшдаги гўдакка бир пайтнинг ўзида иккита қўшимча таом берилмайди. Бола биринчи қўшимча озуқага кўниккач, иккинчисига ўтиш мумкин.

 Кичкинтой 7 ойлик бўлгач, унга иккинчи қўшимча таом – бўтқалар (маннали, гречкали) берилиб, 2 ҳафта ичида иккинчи галдаги она сути у билан алмаштирилади. Ушбу даврда қайнатилган тухум сариғининг ярмини ҳафтасига икки марта, кейин кунора бериш мумкин.

Бола 8 ойга тўлганда таомномага учинчи қўшимча егулик сифатида қатиқ ва творог киритилади. Дастлаб, қатиқ оз-оздан (5-10 грамм) бериб борилади, кейинчалик эса керакли миқдорга аста-секин етказилади. 

 9-ойдан бошлаб нон (печеньелар), олмани бўлакча шаклида бериш мумкин.

10-ойликдан бошлаб гўшт қиймасидан тайёрланган фрикаделькалар; 

12-ойликдан – буғда пишган котлетлар берилади. 

 Болага чой бериш мақсадга мувофиқ эмас. Унинг ўрнига мева шарбати, қайнатилган сув ичирилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.

    'ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 25.11.2024 14:10

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.