АсосийСпорт

"Ҳаёт учун жой ажратинг" оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди

Акция давомида тўпланган 100 кг пластик идишлар қайта ишлаш учун юборилди.

'"Ҳаёт учун жой ажратинг" оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди'ning rasmi

20 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани“ Wоrld clean up day” — “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ташкил этилди.

Акция давомида иштирокчилар белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалашди. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов эса фақатгина нутқ сўзламай, иштирокчиларга намуна кўрсатиб, тозалаш ишларида иштирок этди.

Мусобақасида жами 12 та жамоа иштирок этди. Плоггинг давомида жами 575 кг чиқинди йиғилди. 120 кг чиқинди тўплаган Тошкент вилоятининг 31-мактаб жамоаси биринчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлашга доир суратлар чизилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Акция давомида тўпланган 100 кг пластик идишлар қайта ишлаш учун юборилди.

#WCDUz #WorldCleanupDayUzbekistan #Worldcleanupday

Ойбек Шукуров

    Бошқа янгиликлар