АсосийСиёсат

ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда

Шунингдек, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

'ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда'ning rasmi

10 cентябр куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Қонун Қонунчилик палатасида 16 июль куни қабул қилинганди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз вақтида фуқарони хабардор этиш ва чора кўриш билан боғлиқ янги норма киритилмоқда.

Бунда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланмоқда.

Муҳокама қилинган қонун орқали амалиётга киритилаётган ўзгартиришларга асосан тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилинмоқда.

Шунингдек, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ёрдамида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун, жумладан скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун билан йўл-патруль хизмати ходимларининг хизматни ўташ вақтида йўл ҳаракати қоидабузарлигини аниқлаган тақдирда қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаши мумкинлигини назарда тутувчи ваколати бекор қилинмоқда.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.