АсосийДунё

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди

Аёлни тутқунликда сақлаган турк фуқаросига жиноят иши очилди.

'Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди'ning rasmi

Туркияда 2020 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароси қутқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, бош консулхонага Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган мурожаати келиб тушган.

Олиб борилган текширишлар натижасида 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган Х.Д. Туркиянинг Ушоқ шаҳрида экани, 2020 йилдан буён Туркия фуқароси М.Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди.

2024 йилнинг 27 август куни бош консулхона, Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили, "Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" жамияти ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилган.

Натижада ўзбекистонлик аёл ҳаётига ва соғлигига зиён етказилмаган ҳолда қутқарилиб Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилган.

Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлагани учун М.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Х.Д.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар бошланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Макроннинг қора кўзойнаги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:49

    Макроннинг қора кўзойнаги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди

    Сўнгги кунларда Франция президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида қуёшдан ҳимояловчи қора кўзойнакда пайдо бўлди.

    'Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 11:00

    Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди

    Бўстонлиқ туманида Sea Breeze Uzbekistan халқаро туристик маркази лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик муҳокамаси 23 январь куни бўлиб ўтади.

    'Испания жанубида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 10:11

    Испания жанубида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди

    Ҳодиса ортидан камида 21 киши ҳалок бўлди.

    'Пирс Морган Трампнинг Гренландия режаларига киноя билан жавоб қайтарди'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 08:15

    Пирс Морган Трампнинг Гренландия режаларига киноя билан жавоб қайтарди

    Британиялик журналист Пирс Морган АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларини масхара қилиб, Буюк Британия Қўшма Штатларни “қайта сотиб олиши” кераклигини айтди.

    'Германияда АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш таклифи муҳокама қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 07:48

    Германияда АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш таклифи муҳокама қилинмоқда

    Сўров натижаларига кўра, агар АҚШ Гренландияни ҳарбий йўл билан эгалласа, германияликларнинг деярли ярми мамлакат томонидан Жаҳон чемпионатини бойкот қилишни қўллаб-қувватлашга тайёр.

    'Европа Трампга қарши бирлашмоқда'ning rasmi

    Дунё 19.01.2026 04:18

    Европа Трампга қарши бирлашмоқда

    Европанинг саккизта давлати АҚШ президенти Дональд Трампнинг бож жорий этиш ва Гренландия бўйича таҳдидлари трансатлантик муносабатларни издан чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.