АсосийЖамият

Мирзаободдаги боғчада 2 яшар бола ўлди

Боланинг ўлими сабаби darakchi.uz’га маълум қилинди.

'Мирзаободдаги боғчада 2 яшар бола ўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 август куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги боғчаларнинг бирида 2022 йилда туғилган тарбияланувчи тўсатдан вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг  darakchi.uz'га маълум қилишича, судга оид тиббий экспертизада боланинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилиши натижасидаги механик асфиксия сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Воқеа содир бўлган оилавий нодавлат боғча 2023 йилда иш фаолиятини бошлаган, қамрови 25 нафар.

    Бошқа янгиликлар