АсосийЖиноят

Сурхондарёда ука опасини металл жисм билан уриб, ўлдириб қўйди

Ука опасини йигитлар билан муносабатга киришиб юрганини билиб қолган.

'Сурхондарёда ука опасини металл жисм билан уриб, ўлдириб қўйди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 август куни соат 01:30 атрофида Музработ туманида яшовчи 2006 йилда туғилган Ф.Д. (қиз бола) йигитлар билан муносабатга киришиб юрганлиги сабабли ўзининг укаси 2008 йилда туғилган А.Д. томонидан таёқ ва металл жисм билан бошига ва танасининг турли жойларига тан жароҳати етказилган. Бунинг натижасида Ф.Д. ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Бошқа янгиликлар