АсосийЖамият

ЖССТ сайёҳлар орқали тарқаладиган хавфли вирусдан хавотирда

Июль ойи сўнгида Оропуш безгагидан Бразилияда икки аёл вафот этган.

'ЖССТ сайёҳлар орқали тарқаладиган хавфли вирусдан хавотирда'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса мазкур хавфли инфекция аҳоли ва сайёҳлар ўртасида кенг тарқалиши ҳамда кўплаб нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Чунки хасталик ўчоқлари одатда Марказий ва Жанубий Америка минтақаларида аниқланаётганди. Аммо бу йил у Куба, Италия ва Испания каби мамлакатлар бўйлаб ҳам ёйилди.

Оропуш безгаги — Зика ва Денге исититмалари сингари касалликлар оиласига мансуб вирус. У инфекция ташувчи чивинлар чақиши орқали юқади. 

Хасталик юқори тана ҳарорати, бош, мушаклар, қорин ва бўғинлардаги оғриқлар, кўнгил айниши, тошмалар, титроқ каби аломатлар билан намоён бўлади. Ҳозирча бу вирусга қарши вакциналар ва алоҳида даволаш курси мавжуд эмас.

    Бошқа янгиликлар