АсосийЖиноят

Андижонда эр хотини ва қайнонасини ўлдириб қўйди

Куёв уларга болта билан жароҳат етказган

'Андижонда эр хотини ва қайнонасини ўлдириб қўйди'ning rasmi

Андижон вилояти Пахтаобод туманида эркак хотини ва қайнонасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 август куни соат 08:30 ларда Пахтаобод туманида яшовчи 1983 йилда туғилган A.N. турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккисига ҳам темир жисм билан тан жароҳати етказган. 

Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

    Бошқа янгиликлар