АсосийЖиноят

Янгийўлда қотиллик: бир оиланинг 5 нафар аъзоси қурбон бўлди

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

'Янгийўлда қотиллик: бир оиланинг 5 нафар аъзоси қурбон бўлди'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда 5 кишининг мурдаси топилди. 

Хабарларга кўра, кеча, 26 июль куни соат 06:19ларда ушбу манзилда ёнғин содир бўлган.  Янгийўл тумани ФВБ Ёнғин қутқарув қисми ўт ўчирувчилари томонидан воқеа жойига чиқилиб, келиб чиққан ёнғин бартараф этилган.

Хонадонни кўздан кечириш давомида 33 ёшли эркак, 25 ёшли аёл ва 6,3,2 ёшли болаларнинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маҳаллий нашрларга тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.

    'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 11:15

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    'Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 04:12

    Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.