Ўзбекистон Бош прокуратураси 2024 йилнинг биринчи ярмида мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича маълумот берди.
Инфографикага кўра, 6 ойда 2525 та жиноят иши бўйича 2389 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган (2023 йил биринчи яримйилликда 1804 та иш юзасидан 1778 нафар, +34,4 фоиз).
Уларнинг 23 нафари республика (2023 йилда 14 нафар эди), 223 нафари вилоят (100), 2143 нафари эса туман-шаҳар (1664) миқёсидаги ходимлар саналади.
Мазкур жиноятлардан келтирилган зарар 2024 йил олти ойида 1 триллион 466 миллиард сўмни ташкил этди (2023 йилда 879 млрд сўм).
- 1467 нафар — ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (2023 йилда 1151);
- 191 нафар — фирибгарлик (144);
- 158 нафар — пора, унда воситачилик қилиш (66);
- 104 нафар — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (157);
- 48 нафар — мансаб сохтакорлиги (34);
- 30 нафар — ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (14);
- 28 нафар — мансабга совуққонлик билан қараш (23);
- 363 нафар — бошқа жиноятлар (189).






