АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Исломободда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида “Gohar Textile” компанияси асосчиси Гоуҳар Мустафо билан учрашди.

Компания пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, маиший тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Учрашув давомида мамлакатимизда тўқимачилик маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон корхоналарини халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

    Бошқа янгиликлар