АсосийЖамият

Бухородаги боғчада 150 боланинг овқатига 300 грамм гўшт солингани маълум бўлди

Боғча мудираси ишдан олинган.

'Бухородаги боғчада 150 боланинг овқатига 300 грамм гўшт солингани маълум бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Пешку туманидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар ҳақига хиёнат қилинаётганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июль санасида Пешку туман ҳокими раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги ижтимоий объектлар қаторида 14-МТТ фаолияти ҳам ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида муассаса ошхонасида тарбияланувчилар учун тайёрланаётган биринчи овқатга 5.850 грамм, иккинчи овқатга эса 300 грамм гўшт маҳсулоти солинганлиги аниқланган.  

Айни пайтда МТТ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳолат юзасидан ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар