Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилоятидаги Shangfeng — Bridge of Friendship цемент заводига қарши антидемпинг иши қўзғатди, деб хабар қилди Қўмита матбуот хизмати.
Фарғона водийсида фаолият юритаётган бир қанча цемент заводлари ташкилотга мазкур корхона устидан шикоят билан мурожаат қилган. Уларга кўра, Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона ўз маҳсулотларини ички бозорда таннархидан паст нархларда сотмоқда, бунинг ортидан бошқа ишлаб чиқарувчилар банкротлик ёқасига келиб қолган
Қўмита янги раҳбари Ҳалилилло Турахужаев вазиятни жойида ўрганиб, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган 13 та цемент заводи вакиллари билан учрашди ва уларнинг муаммоларини эшитди.
Қўмита демпинг (маҳсулотларни сунъий равишда арзон нархда сотиш) аломатларини комиссия асосида текшириш учун Shangfeng — Bridge of Friendship компаниясига сўров юборган, аммо у ўз вақтида маълумот бермаган, шу сабабли ташкилот иш қўзғатган.






